French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стандартга мос келмайдиган электр жиҳозлари аниқланди
10:45 / 2026-01-28

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Бухоро вилояти бўлими томонидан шаҳардаги савдо нуқталарида сотилаётган айрим маиший электр жиҳозлари юзасидан назорат хариди ўтказилди. Хусусан, “Ayuba” русумли электр иситиш печи ҳамда “Hot Plate” электр плитаси лаборатория синовларидан ўтказилди.

Текширув натижаларига кўра, мазкур маҳсулотлар амалдаги техник регламентлар, маркировка талаблари ва давлат стандартларига жавоб бермаслиги аниқланди. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бундай талабга жавоб бермайдиган электр жиҳозларидан фойдаланиш электр токи уриши, кабелнинг ортиқча қизиши ҳамда ёнғин келиб чиқиши каби жиддий хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин.

Масъуллар аҳолига маиший техника харид қилишда маҳсулот сифати, хавфсизлик талаблари ва сертификатларига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА