Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стационар-шифохоналарга ажратилган бюджет маблағлари нега тўлиқ ўзлаштирилмаган?
08:40 / 2023-12-12

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2023 йил 9 ойлик ижросига оид ҳисоботни кўриб чиқишда бюджет харажатларининг асосий қисми ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун сарфланганини эътироф этди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда ҳукумат томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб, ижтимоий барқарорлик таъминланмоқда.  

Шунингдек, фракция аъзолари айрим масалалар юзасидан ҳукумат аъзоларига саволлар билан мурожаат қилди.

– Фракциямиз томонидан назорат-таҳлил асосида стационар-шифохоналар ўрганилди, — деди депутат Қизилгул Қосимова. — Шифохоналар аллақачон давлат тиббий суғуртаси асосида иш бошлаши керак эди. Давлат томонидан 16,7 миллиард сўм маблағ айнан электоратимиз вакилларига ажратилиши белгиланган. Аммо стационарлар эски база, эски компьютерлар билан ишлаяпти. Кўпчилиги ходимлар томонидан таъмирланган. Тизим яхши ишламаяпти. Интеграция қилинмаган. Холбуки, аллақачон ишга тушиши керак эди. Ҳисоботда келтирилишича, бу йўналишда 4,4 миллиард сўм, яъни бор-йўғи 26 фоизи ўзлаштирилган холос. Нега вазифалар охирига етказилмаган? Нега ходимларга қийинчилик қўйиляпти? Яна биз улардан сифатни талаб қиляпмиз. Шунча эҳтиёж бўла туриб нега ўзлаштирилмаган?  

Бунга жавобан Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бугунги кунда жуда муҳимлигини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, гемодиализ олувчи беморлар бепул фильтрлар билан таъминланмоқда. Бу ишни тўғри йўлга қўйиш учун эса барча беморлар тўлиқ рақамлаштирилмоқда. Натижада касалланганлар 40 фоизга ҳам чиқмаяпти. Ваҳоланки, ҳисоботда касаллар сони бирмунча кўплиги қайд этилган.

Йиғилишда кўтарилган шу каби саволларга атрофлича жавоблар олинди. Қизғин муҳокама ва чуқур таҳлиллардан сўнг Ҳукумат ҳисоботи маъқулланди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА