ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва COVID 19 инфекциясини тест таҳлилини ўтказувчи тиббиёт муассасалари диққатига!
Пандемия даврида COVID-19 инфекциясини аниқлашда тиббиёт лабораторияларидаги тест таҳлилини ўтказишда фойдаланиладиган ўлчаш воситалари,...
Пандемия даврида COVID-19 инфекциясини аниқлашда тиббиёт лабораторияларидаги тест таҳлилини ўтказишда фойдаланиладиган ўлчаш воситалари, жумладан, пипетка дозаторлари (кичик сиғимдаги суюқлик ўлчагичлари), қуритиш шкафлари ва термостатларнинг тўғри ишлашини таъминлаш аҳоли ўртасида Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда ҳамда касалланган беморларни ўз вақтида аниқлашда муҳим ўрин тутади.
Бугунги шароитда ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган тадбирларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ”Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон миллий метрология институти тиббиёт муассасаларидаги COVID-19 инфекциясини аниқлашда фойдаланилаётган ўлчаш воситаларини пандемия даврида давлат қиёсловидан бепyл ўтказиб берилишини маълум қилади.
Мурожаат учун:
Телефон: +99871 202-00-11 (1222);
Е-mail: info@nim.uz, uznim@exat.uz
«Ўзстандарт» агентлиги Матбуот хизмати