Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ССВ тизимида 5 700 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари бузилиши аниқланган (+видео)
14:59 / 2023-06-22

Давлат хизматларини кўрсатишда ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган давлат идораларидан ташқари давлат хизматларини ўз вақтида кўрсатмасдан, фуқароларни сарсон қилаётган, уларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдираётган айрим давлат идоралари ҳам учраб турибди.

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг май ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг таркибий тузилмалари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиш ҳолати ўрганилди.  

Ўрганиш натижаларига кўра соғлиқни сақлаш органлари томонидан 5 700 дан ортиқ ҳолатда давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаслик ҳолатлари аниқланган.  

Хусусан, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беришда 2 000 дан ортиқ, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия беришда 1 000 дан ортиқ, туғилганликни қайд этишда 640 дан ортиқ, фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштиришда 200 дан ортиқ, руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олишда 193 та, тиббий фаолиятни лицензиялашда 40 дан ортиқ ҳолатларда давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаслик аниқланган.  

Натижада соғлиқни сақлаш органларининг 250 дан ортиқ ходимларига нисбатан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонунчлик ҳужжатларини бузганликлари учун маъмурий жазо чоралари қўлланилди, аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан 300 дан ортиқ тақдимномалар киритилиб, 50 дан ортиқ ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/99tvmqWhjIE" title="ССВ тизимида 5 700 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари бузилиши аниқланган" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

 

М.Турдалиева, А. Содиқов ЎзА