Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ССВ: “Тез ёрдам”нинг 4 та филиалида янги “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди
13:20 / 2023-07-15

Бугун тиббиёт соҳасини рақамли технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Айниқса, ҳар бир сония қадри олтинга тенг бўлган тез тиббий ёрдам хизматида бунинг аҳамиятини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ.

Шу боисдан айни пайтда соҳа амалиётига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Хусусан, “Тез тиббий ёрдамнинг 2022 – 2023 йиллардаги чора-тадбирлар стратегияси”га кўра, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиаллари энг сўнгги русумдаги моноблок, монитор, IP телефон, коммутатор ва сервер шкаф каби замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланди.

— Қолаверса, бу йил Тошкент шаҳар тажрибасига асосан Андижон, Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё ҳудудий филиалларида тез тиббий ёрдам хизматининг “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Фарғона, Бухоро ва Тошкент вилояти филиалларида эса ушбу амалиёт тест-синов режимида фаолият юритяпти.

Мазкур тизимнинг афзаллиги шундаки, у орқали қўнғироқларни қабул қилиш, хизмат кўрсатиш ва рўйхатдан ўтказишни самарали бошқариш мумкин.

Н.Элибекова