Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ССП Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси кўмагида тадбиркорларга тегишли бўлган ер майдони қайтариб берилди
18:30 / 2020-01-21

Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси кўмагида тадбиркорларга тегишли бўлган ер майдони қайтариб берилди.


Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси кўмагида тадбиркорларга тегишли бўлган ер майдони қайтариб берилди.

Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ вазиятларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқий манфаатлари қайта тикланди.

Жумладан, Савдо-саноат палатаси аъзоси “NATURAL GAZ” МЧЖ ҳамда тадбиркорлик субъекти “Тошлоқ Бош пиллахона” МЧЖнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари Тошлоқ туман ҳокимининг 26.03.2019 йилдаги 1627-сонли қарори билан қонунга зид равишда бузилган.

Яъни ССП аъзоси бўлган “NATURAL GAZ” МЧЖ хамда тадбиркор “Тошлоқ Бош пиллахона” МЧЖларга қарашли пиллахона бино-иншоотлари ва унга хизмат қилувчи 11236,7 м2 ер майдонлари туман ҳокимлиги захира фонди ҳисобига қайтариб олиш, ушбу бино-иншоотлар ва ер майдонлари бошқа бир МЧЖга асоссиз равишда фойдаланишга бириктириб берилган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Палата аъзоси бўлмиш “NATURAL GAZ” МЧЖ ва тадбиркорлик субъекти “Тошлоқ Бош пиллахона” МЧЖ манфаатида жавобгар Тошлоқ туман ҳокимининг 26.03.2019 йилдаги 1627-сонли қарорини нотўғри қабул қилинганлиги ва бекор қилиниши лозимлиги тўғрисида Тошлоқ туман Маъмурий судига шикоят аризаси тақдим этилди ва тўлиқ қаноатлантирилди.

Натижада юқорида кўрсатиб ўтилган икки нафар тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган 11236,7 м2 ер майдони қайтариб берилди хамда қонуний манфаатлари қайта тикланди.

Агарда сизнинг ҳам тадбиркорлик фаолиятингизда шу каби муаммолар юзага келса ўз ҳудудингиздаги Савдо-саноат палатаси ёки Ахборот хизматининг @SSP_press телеграм аккаунтига мурожаат қилишингиз мумкин.