Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Sputnik V” вакцинаси Россияда COVID-19га қарши самарали восита сифатида доимий рўйхатга олинди
15:06 / 2022-02-04

“Sputnik V” вакцинаси тадқиқотнинг барча босқичидан муваффақиятли ўтиб, доимий рўйхатга олинди. Бу ҳақда бугун Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурашко маълум қилди.

- “Sputnik V” вакцинаси аллақачон рўйхатга олинган, у клиник синовнинг барча босқичидан ўтди, - дейди Мурашко журналистларга берган интервьюсида.

Бунгача препарат, COVID-19га қарши бошқа вакциналар каби, клиник синовларнинг биринчи ёки иккинчи босқичини ўтказиш шарти билан рўйхатга олинган эди.

Аввалроқ, 3 февраль куни Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни қайта эмлаш учун “Sputnik V” дан фойдаланиши маълум бўлганди.

Ҳозирда олимлар вакцинанинг самарадорлиги ва хавфсизлигини синовдан ўтказмоқда. Клиник синовлар 2023 йилда якунланади. Уларда 500 нафар кўнгилли иштирок этиши кутилмоқда.

“Sputnik V” Гамалеи маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва 2020 йил август ойида рўйхатга олинган эди.

ЎзА