Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортсевар ёшларга яна бир имконият
10:44 / 2025-06-19

Бухоро шаҳрининг “Собир Раҳимов” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2-сонли спорт мактаби эндиликда спорт яккакурашларига ихтисослашган замонавий спорт залига ҳам эга бўлди. “Ташаббусли бюджет” дастури асосида бунёд этилган ушбу маскан маҳалладошларнинг ҳамжиҳатлиги намунасидир.

Келажак авлод вакилларини жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқиши ва интилишини ошириш, жисмонан ва руҳан чиниқтириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга бўлган интилиш туфайли барпо қилинган спорт зали замонавий кўринишга эга бўлиб, зарур инвентарлар билан жиҳозланган.

Спорт иншооти замонавий талаблар асосида барпо қилинган бўлиб, маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан умумий қиймати 1 миллиард 360 миллион сўмга молиялаштирилган.  Айни пайтда иншоотда спортнинг эркин ва юнон-рум курашлари, яккакурашлар йўналишида шуғулланиш учун барча шароитлар ҳозирланган. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.