Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортнинг ижтимоий-сиёсий аҳамиятига бағишланган давра суҳбати
14:35 / 2025-10-23

“Олимпия шаҳарчаси”да "Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аҳамияти" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбир аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Олимпия шаҳарчасида” барпо этилган “Велодром”, “Марказий ўйингоҳ”, “Сув спорти”, “Жамоавий спорт турлари” ҳамда “Яккакураш спорт турлари” бинолари ва уларда яратилган шароитлар билан танишди.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, сўнгги йилларда давлат бюджети ҳисобидан спорт соҳасига ажратилаётган маблағлар сезиларли даражада ошди. Соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий база янада такомиллаштирилди. Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш ҳамда оммалаштириш учун кенг имкониятлар яратилди.

Биргина спорт соҳасидаги ислоҳотлар натижаси "Париж-2024" Олимпия ва Паралимпия ўйинларида бўй кўрсатди. Олимпиадачиларимиз 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Параспортчиларимиз эса 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида илк бор 13-ўринни эгаллади.

Энг асосийси, бу натижалар ёшларимиз ва ота-оналарнинг спортга бўлган муносабатини тубдан ўзгартирди. Кўплаб ёшларда “Мен ҳам чемпион бўламан!” деган ишонч ва шижоат пайдо бўлди.

Бугунги кунда маҳалла даражасидан бошлаб ёшларни оммавий спортга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янгича тизим ва ёндашув асосида ўтган йилда оммавий спорт билан қамраб олинган аҳоли сони 10 миллион нафарга етди.

Жорий йил якунига қадар жами 378 та спорт майдончалари ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилиб, асосан умумтаълим мактаблари ҳудудларида барпо этилди. 2030 йилгача эса шундай спорт майдончаларининг сони 5 мингтага етказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аҳамияти, соҳада барча зарур шарт-шароитларнинг яратилгани, бу борадаги ишлар билан бир қаторда мавжуд муаммолар ва истиқболли чора-тадбирлар юзасидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Тадбир якунида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан бир қаторда, соҳадаги мавжуд муаммолар ва ўз ечимини кутаётган истиқболли чора-тадбирлар юзасидан депутатларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА