Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Спортни сев, спорт билан яша!”
17:48 / 2021-01-20

Фарғона шаҳрида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Ҳаётимизда спортнинг ўрни беқиёс. Жисмоний фаол бўлган инсоннинг саломатлиги мустаҳкамланади, кўтаринкилик, бардамлик ва фаровонлик, узоқ умрни қўлга киритади. Спорт бизни жисмонан чиниқтиради, ирода ва чидамлилик, жамоавий спорт турларида эса дўстлик ҳамда масъулият сингари кўплаб инсоний хислатларни тарбиялайди. Мамлакатимизда бугунги кунда соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга муҳим эътибор қаратилаётгани ҳам аслида инсон саломатлигига бўлган эътибор ифодасидир.

[gallery-845]

Фарғона давлат университетининг ўйингоҳида футбол, волейбол, стол тенниси, арқон тортиш, тош кўтариш ва сузиш спорт турлари бўйича 18-30 ёшдаги ўсмир ва қизлар ўртасида ички ишлар кубоги ўтказилди. Қизғин беллашувларга бой бўлган спорт фестивалида шаҳар маҳаллаларидаги уюшмаган уч юздан зиёд ёшлар мазкур спорт турларида куч синашди. Тош кўтаришда “Наврўз” маҳалласидан Аҳмад Убайдуллаев, сузишда “Ёрмозор” маҳалласидан Дониёр Одилов ғолиб бўлди. Футболда “Фарғона” маҳалла фуқаролар йиғини, волейболда эса “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

 

М.Сулаймонов, М.Қодиров(сурат), ЎзА