Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортни ривожлантириш вазирлиги 56 минг туб дарахт кўчати экади
16:15 / 2022-11-08

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бу йил якунигача 75 миллион дона, келгуси йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган. 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

Бу билан жойлардаги яшил майдонларни кўпайтириш мақсад қилинган. Лойиҳа доирасида ҳудудларда кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга доир тадбирлар белгиланган. 
 
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан “Яшил макон” лойиҳаси доирасида “Табиат учун бирлашайлик” шиори остида вазирлик тизимидаги барча ташкилотларда бир кунда ва бир вақтда кўчат экиш челленжига старт берилмоқда. 
 
Республика бўйича вазирлик тизимидаги муассасалар бўйича 56 минг туб дарахт кўчати экиш режалаштирилган. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги спорт муассасаларида 4 минг тупдан, қолган вилоятларда эса худудлар майдонига қараб 10 хилдаги мевали ва 3 хилдаги манзарали дарахтлар экилиши кўзда тутилган. 
 
Ўтказиладиган мазкур лойиҳада қизиқарли флешмоблар ҳамда таниқли спортчилар билан интерьвюлар уюштирилади.

 
Н.Раҳмонова, ЎзА