French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортни ривожлантириш вазири IKA раҳбари билан учрашди
15:23 / 2022-11-07

Бугун, 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) президенти, Осиё Олимпия кенгашининг Осиё ўйинлари бош директори Ҳайдар Фармон билан учрашди.

Мулоқот давомида Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Халқаро кураш ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, турли мамлакатларда фаолият кўрсатаётган мураббий ва ҳакамлар, спортчилар ўртасида тажриба алмашиш имкониятини яратиш, халқаро мусобақаларни ташкил этишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.  

Шунингдек, курашнинг халқаро майдондаги ривожи, ўтказилаётган нуфузли мусобақалар, қитъавий ўйинлар, хусусан жорий йилнинг 23-28 ноябрь кунлари Пуна шаҳрида (Ҳиндистон) кураш бўйича катталар ўртасида ўтадиган Жаҳон чемпионати ҳамда Халқаро кураш ассоциациясининг навбатдаги конгрессида кўриб чиқиладиган масалалар борасида фикрлашилди, дея хабар бермоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

 

ЎзА