Андижонда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида вилоятда спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Вилоят ҳокими ўринбосарлари, спорт вазирлиги бўлим бошлиқлари, ҳудудий бошқарма масъуллари, спорт таълим муассасалари раҳбарлари, мутахассислари иштироки этган йиғилишда вилоятда спорт соҳасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, соҳани янада ривожлантиришга доир муҳим масалалар муҳокама қилинди.
[gallery-27749]
Йиғилишда вилоятда оммавий спорт турларини ривожлантириш, спортчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратиш муҳим эканлиги қайд этилди.
Шунингдек, “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” ҳамда “Президент олимпиадаси” спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш, уларнинг қамрови ва иштирокчилар сафини кенгайтириш, иқтидорли ёшларни саралаш тизимини такомиллаштириш ҳамда бу борада амалга ошириладиган ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Йиғилишда спорт соҳасини ривожлантириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.