Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортимизнинг 13 нафар фидойисига I даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони топширилди
15:02 / 2022-06-17

«Нуроний» жамғармаси томонидан узоқ йиллар турли соҳаларда самарали меҳнат қилган юртдошларимизга «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишон топшириш анъана тусига кирдики, бу – фахрийларга кўрсатилаётган эҳтиромдан далолат.

Ташкилот Васийлик кенгаши бу йил ҳам бир гуруҳ ватандошларимизни мазкур кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги қарорини эълон қилганди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, «Нуроний» жамғармаси бошқарув раиси, Ўзбекистон қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиев, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов, «Нуроний» жамғармаси раисининг ўринбосари Шароф Убайдуллаев, Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов иштирокида мукофотга лойиқ кўрилган спорт соҳаси вакилларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Қизғин суҳбатларга бой бўлган маросим давомида умрининг катта қисмини ўзбек спорти ривожига бахшида этган Баҳодир Назиров, Раҳмонберди Аҳмедов, Арслон Илов, Лариса Павлова, Светлана Бабанина каби 13 нафар спортимиз фидойиларига I даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони ва пул маблағлари топширилди.

Т. Рўзиев, ЎзА