Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортимиз фидоийсини ёд этиб
11:56 / 2019-09-28

Жойларда ушбу қутлуғ сана муносабати билан маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Бу барчага хуш кайфият, байрамона жўшқинлик улашаётир.

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Жойларда ушбу қутлуғ сана муносабати билан маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Бу барчага хуш кайфият, байрамона жўшқинлик улашаётир.

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, вилоят спорти, хусусан, футболи фидойиси Шуҳрат Ваисовнинг ёрқин хотирасига бағишлаб уюштирилган футбол турнири ҳам ана шулар сирасидан.

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган II анъанавий турнирда спорт мактабининг 9 та жамоаси иштирок этди.

Финалда Хива шаҳрининг “Ёшлик” ва Урганч туманининг “Лочин” жамоалари куч синашди. Беллашувда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган хивалик ёш футболчилар хотира турнири ғолибига айланишди. Урганч шаҳрининг “Наврўз” ва “Динамо” жамоалари учинчи ўриндан жой олишди.