Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортга ошно ёшлар
06:45 / 2022-02-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашда муҳим саналади. Бу орқали жамиятда соғлом турмуш тарзи қарор топади. Турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олди олинади. 

[gallery-5690]
Сурхондарё вилояти Aнгор тумани Новшаҳар маҳалласидаги 12-умумтаълим мактабида ташкил этилган кураш тўгараги ҳам туман ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва уларни спортга ҳамроҳ этишда муҳим вазифани бажармоқда.
Тўрт йилдан буён фаолият юритаётган кураш тўгарагида 30 га яқин ўғил-қиз спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Уларга мураббий Жўрабек Худойқулов курашнинг барча сир-асрорларини қунт билан ўргатмоқда. Ўқувчилар орасидан 1 та халқаро, 1 та Ўзбекистон ва бир қанча республика доирасидаги мусобақалар ғолиблари бор.


 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА