Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортга эътибор – миллат келажагига эътибор
10:48 / 2021-11-28

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратилаётган эътибор Янги Ўзбекистон келажагини юксалтириш, миллат генафондини янада соғломлаштиришга қаратилган десак, муболаға бўлмайди.

 Ҳукуматимиз томонидан соҳа ривожлантириш орқали Ўзбекистон спортини дунё миқиёсида намоён этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги “Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида”ги, 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги, “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги, “Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар заҳирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мамлакатимиз спортини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётир. Шунингдек, соҳада ёш ва тажрибали мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг мамлакат, Осиё ҳамда халқаро спорт мусобақаларида фаол  иштирокини таъминлашда дастуриламал ва ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Юқоридаги қарорлар ва дастурдан келиб чиқиб малакат миқиёсида жисмоний тарбия ва спорт таълимини янада юксалтириш, спортчилар захираларини мақсадли тайёрлаш, 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига алоҳида тайёргарлик кўриш, аҳоли саломатлигини жисмоний тарбия ва спорт орқали мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Бунинг учун кадрлар салоҳиятини янада ошириш, спорт тайёргарлиги энг муваффақиятли тизимга эга бўлган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, янгича фикрлайдиган мутахасис ҳамда мураббийларни тайёрлаш учун энг янги спорт технологияларидан фойдаланиш, спорт ихтисослигидаги хорижий олий таълим муассасалари ва спортчиларни тайёрлаш марказлари фаолиятини  қиёсий таҳлил қилиш лозим.

Натижада сўнги йилларда ушбу соҳада тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш орқали ўзбек спортининг жаҳондаги нуфузини янада ошириш, барча аҳоли қатламлари, айниқса ёшларнинг соғлом турмуш тарзига интилишларини таъминлаш, уларни мардлик, садоқат, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга кенг имкониятлар яратилади.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқоридаги ҳукумат қарорлари моҳиятини кенг оммага, спорт мактабларига, олий таълим муассасалари жисмоний маданият талабалари ва профессор-ўқитувчилари орасида кенг кўламда муҳокама қилиш, унинг мазмунини ёшлар онгига сингдириш давр талаби ҳисобланади.

Анвар Сатторов,  

Бухоро давлат университети доценти