Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди
12:16 / 2025-02-01

Сирдарё вилоят ҳокимлигида спорт соҳасида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Спорт вазири Адҳам Икромов, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов, Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этган йиғилишда  оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш бўйича  Сирдарё вилоятида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокама қилинди.  “Дивизион спорт мусобақалари”, уни  пухта ташкил этиш, спорт мактаблари, спорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, Олимпия ва паралимпия ҳаракатини жадаллаштириш, ёшларни спортга жалб этиш, спорт турларини оммалаштириш, ёшлар ўртасида мунтазам равишда спорт мусобақаларини ташкил этиш, улар иқтидорини юзага чиқариш борасида  амалга оширилиши кўзда тутилган долзарб ва муҳим масалалар тўғрисида сўз юритилди.  

[gallery-21552]

–Сирдарё вилоят ҳокимлигида Спорт вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган видеоконференция йиғилиши давомида 2025-2026 йилларда спорт соҳасида амалга оширилиши кўзда тутилган  устувор вазифалар белгилаб олинди. Бу эса, ҳар жиҳатдан қаралганда  сирдарёлик ёш спортчилар ва соҳа ходимлари учун  ниҳоятда фойдали бўлди,– дейди Сирдарё вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Бўронов.

Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари