Спортчимиз Туркия турнирида кумуш медалга сазовор бўлди
Туркияда ўтган Гран-при мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси кумуш медалга сазовор бўлди.
Эркаклар ўртасидаги гуруҳ баҳсларида терма жамоамиз аъзоси Никита Светков 132.5 километрлик пойгада 3:32:41 натижа билан белгиланган маррага 2-ўринда етиб келди.

Маҳоратли спортчимиз Светков "Grand Prix Edebiyat Yolu" мусобақасида ҳам иштирок этиб, 4-натижани қайд этиш асносида қимматли рейтинг очколарига эга бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси икки кунлик пойгалар сарҳисобига биноан 56 очко жамғаришга эришди.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА