Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортчиларимизнинг қишки Олимпия ўйинларидаги дастури эълон қилинди
15:49 / 2026-02-06

Бугун, 6 февралдан Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида XXV қишки Олимпия ўйинлари расман бошланди.

93 та давлатнинг 2871 нафар спортчиси иштирок этаётган тўрт йилликнинг энг муҳим қишки спорт ўйинларида мамлакатимиз шарафини тоғ чанғисида Медет Назаров, шорт-трек спорт турида Даниил Ейбог ҳимоя қилади.

"Милан-Кортина-2026" қишки Олимпия ўйинлари дастурига биноан терма жамоамиз аъзоси Медет Назаров 14 февраль куни гигант слалом дастурида, 16 февралда слалом дастурида ўз омадини синаб кўради.

Терма жамоамиз аъзоси Даниил Ейбог 16 февраль куни 500 метрлик баҳсларнинг саралаш босқичида ҳамда 18 февралда ушбу масофада ўтадиган финал мусобақаларида стартга чиқиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 8 та спорт турининг 16 та йўналишида кечадиган XXV қишки Олимпия ўйинлари 22 февралга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА