Спортчиларимизни эмлаш давом этмоқда
Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида “Токио – 2020” Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган делегациямиз аъзоларини эмлаш давом этмоқда. Терма жамоаларимиз белгиланган график асосида эмланмоқда.
Марказ вакилларининг маълум қилишича, пара-сузишдан кейин таэквондо, пара-таэквондо, велоспорт, дзюдо, пара-дзюдо каби жамоаларимиз аъзолари ҳам тор доирадаги мутахассислар текширувидан сўнг коронавирусга қарши вакцинанинг 1-компонентини қабул қилишди.
Эмлаш жараёни давом этмоқда.