Спортчиларимиз Россиядаги халқаро турнирда 1-ўринни эгаллади
Россиянинг Владивосток шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган халқаро мусобақада мамлакатимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этди.
Россия, Хитой, Беларусь ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этган турнирда ҳамюртларимиз 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.
Ҳамюртларимиз 800 метр масофада кечган баҳсларда М8+ ва ЛМ1х дастурларида олтин, W1х ва W4х йўналишида кумуш, М2х баҳсида бронза медалига сазовор бўлди.

Владивостокда кечган баҳсларда терма жамоамиз медаллар жамғармасига муносиб улуш қўшган А.Турдиев, З.Усмонов, Д.Давронов, С.Тўлқинхўжаев, Д.Худойбердиев, Б.Шарифов, Ф.Каримов, Ш.Ҳакимов, Ф.Облоқулов ва Ж.Мавлонов ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА