Спортчиларимиз Ислом бирдамлик ўйинларини ёруғ юз билан якунлаб, Ватанга қайтмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, 96 та медаль жамғарган Ўзбекистон делегацияси “Риёд-2025” Ислом бирдамлиги ўйинларини иккинчи ўринда якунлади.
Кеча VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилган бу галги мусобақада музаффар спортчиларимиз 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза медаллари билан 57 мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида Туркиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
[gallery-26387]
Атлетларимиз томонидан қўлга киритилган ушбу муваффақият мамлакатимизнинг Ислом бирдамлиги спорт ассоциациясига аъзо давлатлар орасида йирик спорт державаларидан бири эканини яна бир карра кўрсатди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА