Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортчилар тайёргарлиги ва шарт-шароитлар кўздан кечирилди
22:44 / 2026-01-14

Спорт вазирлигида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва олимпиада ҳамда паралимпияда спорт турларини ривожлантиришда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Гулистон шаҳридаги Олимпия ва паралимпияда спорт турларига тайёрлаш маркази фаолияти Республика олимпия ва паралимпияда спорт турларига тайёрлаш маркази директори Аброр Мамадалиев ҳамда Сирдарё вилоят спорт бошқармаси мутасаддилари томонидан батафсил ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида марказнинг кундалик фаолияти, спортчиларни тайёрлаш жараёнлари ва машғулотларнинг ташкил этилиши, шунингдек улар учун яратилган шарт-шароитлар ҳар томонлама таҳлил қилинди. Машғулотлар замонавий методика асосида олиб борилаётгани, мураббийлар таркибининг малакаси ва спортчиларнинг тайёргарлик даражасига алоҳида эътибор қаратилди.

Марказда ташкил этилган йиғилишда йўлга қўйилган илғор тажрибалар, самарали бошқарув механизмлари ҳамда спортчиларни танлаб олиш ва тайёрлаш тизими бўйича тақдимот ҳам ўтказилди. Бу тақдимот орқали ҳудудий спорт марказлари фаолиятида қўллаш мумкин бўлган амалий тажрибалар муҳокама қилинди ва фикр алмашилди.

Кузатув доирасида марказ инфратузилмаси ҳам текширилди. Жумладан, спортчилар учун мўлжалланган ётоқхона, тиббиёт хонаси, реабилитация шароитлари ва спорт залларининг ҳолати ўрганилди. Масъул ходимлар ва мураббийлар билан суҳбатлар орқали мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари ҳамда фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири