Спортчи қизларимиз битта Олимпиадада илк бор 2 та медални қўлга киритиб, янги рекорд ўрнатишга эришдилар
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Париж Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви давом этмоқда
Учрашувда Олимпиада ўйинларида юртимиз вакиллари бир қатор рекорд натижаларни қўлга киритгани қайд этилди.
Масалан, дзюдо бўйича бизда илгари олтин медаль бўлмаган эди. Бу сафар матонатли дзюдочи қизимиз Диёра Келдиёрова томонидан ушбу марра забт этилди.
Олимпия ўйинлари тарихида ўзбекистонлик аёллар ўртасида биринчи марта олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа Диёра яна бир рекорд ўрнатди.
Яна бир жасур қизимиз – Светлана Осипова эса, таэквондо бўйича биринчи кумуш медални эгаллаб, мамлакатимиз аёллар спорти тарихида янги саҳифа очди.
Шу тариқа спортчи қизларимиз битта Олимпиадада илк бор 2 та медални қўлга киритиб, янги рекорд ўрнатишга эришдилар.