French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт журналистикаси тўғрисида янги ўқув-қўлланма яратилди
11:41 / 2026-01-22

Спорт фақат мусобақа ёки рекордлар билан чекланиб қолмай, жамият турмуш тарзини белгилаб берувчи муҳим ижтимоий институтга айланди.

Соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш билан бирга иқтисод, тиббиёт, маданият, савдо, ҳатто давлатлараро муносабатлар тизимига ҳам ушбу ҳаракатнинг фаол кириб бориши натижасида спорт журналистикасининг ўрни ва аҳамияти янада ошиб бормоқда.

Спорт хабарлари махсус спорт нашрлари ёки телеканаллардагина эмас, балки барча турдаги оммавий ахборот воситаларида доимий қизиқиш уйғотади. Тадбирнинг мақоми қанчалик юқори бўлса, унга бўлган жамоатчилик эътибори ҳам шунчалик катта бўлади. Бу эса спорт журналистидан юқори касбий маҳорат, холислик ва таҳлилий ёндашувни талаб этади.

Яқинда чоп этилган Муҳайё Саидова муаллифлигидаги “Спорт журналистикаси” ўқув қўлланмаси айнан шу эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда тайёрланди.  

Қўлланмада спорт журналистикасининг асосий вазифалари, усуллари, жанрлари ва форматлари тизимли равишда ёритилган. Айниқса, ўзбек тилида спорт журналистикасига бағишланган ўқув адабиётлари кам эканини инобатга олсак, мазкур нашр соҳани ўрганаётган ёшлар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Нигора Раҳмонова,  

ЎзА