Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт хабарлари
16:10 / 2026-02-16

Бугун, 16 февраль куни Тошкентдаги "Ёшлик" спорт мажмуасида Россия, Чехия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг 500 нафардан зиёд ўсмир дзюдочилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди.

Жорий йилнинг 21 февралига қадар давом этадиган мазкур халқаро йиғин терма жамоалар учун тажриба алмашиш билан бир қаторда олдинда турган қитъа биринчилигига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

***

Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатлари ғолиблигига эришган енгилмас боксчимиз Баҳодир Жалолов айни кунларда ўқув-машғулот йиғинини Қирғизистонда олиб бормоқда.

Жорий йил март ойида Лондонда бўладиган навбатдаги жангига ҳозирлик кўраётган энг оғир вазнли профессионал боксчимиз Жалолов Иссиқ-Кўлда Россия/Қирғизистон вакили, ярим оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол билан ҳамкорликда машғулот олиб бормоқда.

***

Хоккей бўйича Ўзбекистон U18 ёшлар терма жамоаси шу кунларда Россия Федерациясининг Алметьевск шаҳрида ташкил этилган машғулотларда қатнашмоқда.

Ёш хоккейчиларимиз машғулотлардан ташқари ўртоқлик учрашувларини ҳам ўтказмоқда.

Бундай ўйинлар тайёргарлик жараёнининг муҳим қисми бўлиб, хоккейчиларга қимматли ўйин амалиётини қўлга киритиш ҳамда машғулотларда ўзлаштирилган техник-тактик усулларни амалда синаб кўриш имконини бермоқда.

***

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида мукофот жамғармаси 75 минг АҚШ долларидан иборат “Ал-Беруний” III халқаро турнири давом этмоқда.

Турнирда шахматчилар “Masters”, “Challengers”, “Futures” ва “Open” гуруҳларида рақобатлашмоқда.

Бугун, 16 феврал куни барча гуруҳларда навбатдаги 4-тур ўйинлари бўлиб ўтади. “Masters” гуруҳида арманистонлик Арам Акобян 2 очко билан етакчилик қилмоқда.

“Masters” гуруҳининг марказий учрашувида терма жамоамиз аъзолари Муҳиддин Мадаминов ва Абдумалик Абдусалимов рўбарў келади.

9 та турдан иборат мусобақалар 22 февралга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА