Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт вазири Пусанда WADA ва Халқаро олимпия қўмитаси раҳбарлари билан учрашди
12:33 / 2025-12-03

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг VI Бутунжаҳон конференцияси иш бошлади.

Осиё минтақасида илк бор ташкил этилаётган ушбу конференцияда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов ҳамда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Содиқов иштирок этмоқда.

Куни кеча конференцияда қатнашаётган спорт вазири А.Икромов WADA президенти Уитольд Банка, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Кирсти Ковентри ҳамда ХОҚ фахрий президенти Томас Бах билан суҳбатлашди.

Мулоқотлар давомида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, олимпия ҳаракати ҳамда антидопинг тизимидаги долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Конференция кун тартибидан 2027 йилда кучга кириши режалаштирилган янги таҳрирдаги Бутунжаҳон антидопинг кодекси муҳокамаси ўрин олган бўлиб, унинг доирасидаги тадбирлар 5 декабрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА