Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт вазири Хоразмда соҳадаги ислоҳотлар билан танишди
16:10 / 2026-02-13

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов Хоразм вилоятида хизмат сафари билан бўлиб, ҳудудда спорт соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Дастлаб, Спорт вазири Урганч шаҳридаги Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб, вилоят ҳокими ўринбосари ва масъуллар иштирокида ушбу марказда спортчилар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. Спорт инфратузилмаси ҳамда қишки аттестация якунлари бўйича масъулларнинг тақдимоти билан танишди.

Шундан сўнг вилоят ҳокимлигида спорт соҳасидаги ишлар таҳлил қилинди.

Вилоятда бугунги кунда жами 26 та спорт таълим муассасалари фаолият юритиб, шундан 15 та спорт мактаби, 4 та спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби, 1 та Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, 2 та олимпия ва миллий спорт турлари бўйича мактаб-интернати, 1 та дзюдо маҳорат мактаби, 1 та кураш маҳорат мактаби, 1 та футбол маҳорат мактаби ҳамда 1 та футбол академияси мавжуд.

[gallery-27639]

Мунтазам спорт билан шуғулланувчи ёшлар сони 24 минг нафарни ташкил этиб, уларга 850 нафардан ортиқ тренерлар спорт сирларини ўргатиб келмоқда.

Йиғилишда 2025 йил давомида спорт соҳасида муайян ижобий натижаларга эришилгани, аммо айрим йўналишлардаги камчиликларни бартараф этиш ва жорий йилда тизимли ишларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари бошлиқларига Хоразм вилоятида спортни янада ривожлантириш масаласида топшириқлар берилди.

Хусусан, оммавий спортни ривожлантириш, спорт мактаблари самарадорлигини ошириш, аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш, “Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” ҳамда “Президент олимпиадаси” мусобақаларини уюшқоқлик билан ташкил этиб, иқтидорли ёшларни профессионал спортга саралаш, коррупцияга қарши курашиш, соҳа тарғиботини кучайтириш ва мавжуд инфратузилмани яхшилаш каби устувор вазифалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Хизмат сафари давомида Спорт вазири Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб, спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ҳудудда қурилиши режалаштирилаётган объектлар билан танишди. Мажмуадан самарали фойдаланиш ва спортчилар натижадорлигини ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари