Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт ва ижодий йўналишларда юксак натижаларга эришган ёшлар тақдирланди
14:05 / 2025-11-18

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 17 ноябрь — Халқаро талабалар куни муносабати билан талабалар фаоллигини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг нотиқлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда талаба-ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар хусусида гапирилди. Бу каби тадбирлар ёшларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, мотивациясини ошириш ҳамда ижтимоий фаоллигини кучайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.  

“Юксалиш академияси” асосчиси Муҳаммадали Эшонқулов талабалар билан мотивацион учрашув ўтказиб, ўзининг ҳаётий тажрибалари ва фойдали тавсиялари билан бўлишди.

Тадбир доирасида спорт ва ижодий йўналишларда юксак натижаларга эришган иқтидорли ёшлар тақдирланди.

Шунингдек, университетда ўтказилган “Талаба маънавият фидойиси” кўрик-танлови ғолиблари ҳам алоҳида эътироф этилиб, улар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА