Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт терминларини шакллантиришдаги ютуқ ва камчиликлар
09:54 / 2022-06-06

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Футбол факультети ҳамда Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ҳамкорлигида “Ўзбек тилини соҳага йўналтириб ўқитишнинг илмий-методик асослари” мавзусида республика илмий-назарий анжумани бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири маслаҳатчиси, педагогика фанлари доктори, профессор O.Жамолиддинова, университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори в.в.б А.Шопўлатов, Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири Н.Ғаффоров ҳамда республикада ушбу соҳада фаолият юритаётган мутахассислар, профессор-ўқитувчилар, магистрант ва талабалар иштирок этди. 

Анжуманда иштирокчилар томонидан жисмоний маданият соҳаси тушунча ва атамаларининг ўзига хос баъзи хусусиятлари, ўзбек тилининг соҳада қўлланилиши, спорт терминларини шакллантиришдаги ютуқ ва камчиликлар, давлат тилини такомиллаштиришда тил ва ҳуқуқ интеграцияси, талабаларнинг нутқий-мулоқот компетентлигини ривожлантириш ҳамда бошқа бир қатор мавзуларда тақдимотлар қилинди.
Анжуман якунида эса маърузалар юзасидан муҳокамалар ўтказилиб, фаол иштирок этган иштирокчиларга сертификатлар топширилди. 

ЎзДЖТСУ ахборот хизмати