Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт таълимидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди
16:46 / 2025-01-10

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Университетда спорт вазири Адҳам Икрамов раислигида Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятни ривожлантириш бўйича Кузатув кенгаши йиғилишида қилинган ишлар таҳлил этилди. Халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Осиё, Европа, Америка қитъаларидаги ривожланган давлатларда жорий этилган илғор спорт таълими лойиҳаларини татбиқ этиш, моддий-техник базани ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Муҳокамалар жараёнида Ўзбекистон спортининг локомотиви бўлган университетнинг 2024 йилги фаолият натижалари бўйича масъулларнинг ҳисоботи тингланди. 2025 йилги устувор вазифалар бўйича ўтказилган тақдимотлар асосида қилиниши зарур бўлган ишлар мундарижаси белгилаб олинди. Билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар, аниқ дастурлар юзасидан 2025 йилдаги устувор вазифалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, ҳар бир йўналишга бириктирилган масъулларга зарур кўрсатма ва топшириқлар юклатилди.

Кузатув кенгаши йиғилиши доирасида вазир университет ректори, профессор Р.Маткаримов ва мутахассис ва масъуллар ҳамроҳлигида билим даргоҳи ҳудудида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Университетнинг моддий-техник базаси, хусусан 2024 йилда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, 2025 йилда янги барпо этиладиган спорт объектларининг ҳолати, шунингдек, Қишки спорт турлари бўйича симуляция маркази ва Офис регистратори хизматлари фаолияти ўрганилди.

Т.Рўзиев, ЎзА