Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт таълимидаги долзарб муаммоларга бағишланди
14:17 / 2024-04-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалида спортчиларни назарий ўқитишда юзага келадиган муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

Aнжуманда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Рашид Маткаримов ҳамда Фарғона филиали директори, профессор Низомжон Тўхтабоев соҳада илмий тадқиқотларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритиб, спортчиларни ўқитишдаги долзарб масалалар ечимида бу каби илмий анжуманларнинг ғоятда муҳимлигини таъкидладилар. Халқаро ҳамкор - Пекин спорт университети (ХХР) профессори Янг Биншенг жанобларининг конференцияда иштироки  айни муддао бўлди.

[gallery-17137]

Илмий мақолалари билан иштирок этган республикамиздаги олий таълим муассасалари профессорлари жисмоний тарбия ва спорт таълимидаги муаммоларга алоҳида тўхталиб, ўзаро фикр алмашдилар.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА