Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт таълими: халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
10:43 / 2024-10-13

Мамлакатимизда спорт таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш борасида халқаро ҳамкорлик алоқалари кенг ривожланмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Хитой, Жанубий Корея, Германия, АҚШ, Россия, Беларусь каби давлатларнинг олий таълим муассасалари билан спорт таълимининг илғор тажрибаларини татбиқ этиш борасида кенг миқёсли алоқалар ўрнатилди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Беларусь Олимпия академияси раиси Наталя Апончук, Беларусь давлат жисмоний тарбия университети қошидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш институти директори Олег Лусевич, Россия Федерацияси Пермь ижтимоий-педагогика университети жисмоний тарбия кафедраси мудири Елена Старкова билан ўтказилган учрашув давомида меҳмонлар университетда яратилган шароитлар билан танишди. Жумладан, ахборот-ресурс маркази, кураш зали, қишки спорт турларига тайёрлаш симуляция мажмуаси, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти лабораториялари, талабалар турар жойи, спорт саройини кўздан кечирди.  

Илғор тажрибалар, инновацион тажрибаларни ўртоқлашиш мавзусидаги мулоқот чоғида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов меҳмонларга мамлакатимизда профессионал спортчиларни тайёрлайдиган малакали мутахассисларни тайёрлаш, спорт таълими йўналишида олиб борилаётган илмий изланишлар, ёшлар ўртасида Ўзбекистонда ўтадиган “Тошкент-2025” ўйинларини ташкил этишда жисмоний тарбия ва спорт таълими мутахассислари олдида турган вазифалар, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда ишлаб чиқилган аниқ манзилли дастурлар ижросини таъминлаш хусусида сўзлаб берди.

Суҳбат якунида давлатлараро имзоланган бир қатор расмий ҳужжатларда белгиланган жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги вазифаларнинг ижро ҳолати таҳлил қилинди.

Т. Рўзиев, ЎзА