Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт соҳасидаги устувор вазифалар таҳлили
10:07 / 2025-11-07

Спорт вазирлигида мамлакатимизда аҳолини оммавий спортга жалб қилиш, таълим муассасалари фаолияти, "Президент олимпиадаси"га тайёргарлик, спорт инфратузилмасини ривожлантириш каби масалаларга бағишланган навбатдан ташқари ҳайъат йиғилишида устувор вазифалар ижроси кўриб чиқилди.

Видеоселектор тарзида ўтган йиғилишда Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Миллий олимпия қўмитаси ва унинг вилоят бўлимлари мутасаддилари, Миллий паралимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари бошлиқлари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари директорлари, спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида спортчиларимизнинг йирик спорт мусобақалари, хусусан Озарбайжонда ўтган МДҲ ўйинлари, Баҳрайнда ташкил этилган ёшлар Осиё ўйинларидаги натижалар таҳлили, айни кунларда Саудия Арабистонида ўтаётган Ислом бирдамлиги мусобақаларидаги иштироки таҳлил этилди.

Муҳокамалар давомида жойлардаги раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, спорт соҳасини рақамлаштириш, ERP спорт тизимига маълумотларни тўлақонли киритиш билан боғлиқ масалалар танқидий таҳлил қилиниб, ушбу тизим имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар асносида жойларда спорт майдончаларини фойдаланишга топшириш борасида сезиларли натижаларга эришилаётгани, аҳолини оммавий спортга жалб қилишда спорт инфратузилмани яхшилаш муҳим масала экани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, давлат хусусий шериклик йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар кўриб чиқилиб, белгиланган талабларни тўлиқ бажариш лозимлиги, "Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари" спорт мусобақаларининг финали "Президент олимпиадаси"ни юқори даражада ўтказиш, спортчиларга зарур шароитларни яратиш устувор вазифа эканлиги айтилди.

Т.Рўзиев, ЎзА