French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт соҳасида келгуси вазифалар белгилаб олинди (+видео)
15:45 / 2025-02-18

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев спорт масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказган эди. Унда мазкур соҳадаги муаммо ва ютуқлар айтилиб, келгусида спорт соҳасини янада юксалтириш борасида муҳим топшириқлар берилган эди.

Шу муносабат билан Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди. Унда Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари, марказ директори ва жамоаси ҳамда тумандаги барча спорт муассасалари вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда Президентимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар ва бажарилиши лозим бўлган ишлар яна бир бор таъкидланди. Бугун юртимизда спортнинг барча турларига, шунингдек, оммавий спортни ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, энди соҳанинг ҳеч бир вакили четда кузатувчи бўлиб турмаслиги лозимлиги алоҳида айтиб ўтилди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5EpyagqRliI" title="Sport sohasida kelgusi vazifalar belgilab olindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Йиғилишда соҳа мутахассисларининг фикр ва таклифлари тингланди. Мавжуд муаммо ҳамда камчиликларга биргаликда ечим топиш зарурлиги борасида фикр алмашилди ва келгусидаги фаолият ва вазифалар белгилаб олинди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА