English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт соҳасида бюджет маблағларининг талон-торож этилгани бўйича 66 та жиноят иши қўзғатилди
14:46 / 2022-11-18

Прокуратура органлари томонидан спорт соҳасига 2019 – 2021 йилларда ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ўрганилди.

464 спорт муассасасида жами 27 миллиард сўм зарар аниқланиб, унинг 10 миллиард сўми ундирилди.  

Бюджет маблағлари турли йўллар билан талон-торож қилинган. Жумладан, ҳудудий спорт муассасалари томонидан 20 ҳолатда 8 миллиард сўмлик маблағлар иш ҳақи ва бошқа тўловлар сифатида ўзлаштириб олинган.  

Мисол учун, Фарғона олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси жами 4,3 миллиард сўм маблағни ўзига иш ҳақи сифатида олиб, талон-торож қилган.  

Спорт муассасаларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича 25 ҳолатда 10 миллиард сўм бюджет маблағи ўзлаштирилган. Спорт-таълим муассасаларини жорий таъмирлаш учун ўтказилган танловларда 72 коррупциявий ҳолатга йўл қўйилган.  

Масалан, Бухоро олимпия захиралари коллежини жорий таъмирлаш учун танловда таъсисчиси Б.Қ. бўлган 4 корхона қатнашиб, уларнинг биттаси ғолиб, деб топилган.  

Спорт жиҳозлари 8 ҳолатда 4,2 миллиард сўмга қиммат нархларда сотиб олиниб, маблағлар талон-торож қилинган.  

Амалда ўтказилмаган, лекин қоғозда ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилгани ҳақида 10 та сохта ҳужжат тузилиб, 4,3 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилган.  

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 1 минг 150 прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 431 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқи тикланган ҳамда 66 жиноят иши қўзғатилди.  

 

ЎзА