Спорт соҳаси мутахассислари мукофотланди
Спортни ривожлантириш вазирлигининг бир гуруҳ ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишонлари билан тақдирланди.
Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси, давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлган Бош қомусимиз байрами арафасида спорт соҳаси мутахассислари Авазжон Каримов, Фахритдин Абдукаримов, Бобур Ҳамроев, Исомиддин Пўлатов, Шарифжон Мўминжонов ва Миржамол Юнусов мукофотларга лойиқ кўрилди.
Ёш авлодни Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган мутахассисларга мукофотларни спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов топширди.
ЎзА