Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт синовларининг илк босқичида қанча давлат ташкилотлари ходимлари қатнашгани эълон қилинди
11:19 / 2023-10-06

Хабар берганимиздек, шу кунларда мамлакатимизнинг турли ташкилот ва корхоналари ходимлари, аҳолининг барча қатламлари ўртасида ихтиёрий равишда “Жисмоний тайёргарлик даражаси” синовлари ўтказилмоқда. Куни кеча Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мазкур платформада давлат идоралари ва ташкилотларининг неча нафар ходими иштирок этгани тўғрисида маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, давлат идоралари ва ташкилотларининг 16 минг 935 нафар ходимларидан “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари ихтиёрий талаблар бўйича қабул қилинди.

Бу галги спорт синовлари ихтиёрий талаблар асосида янги ишга туширилган my.sport.uz платформасидан фойдаланган ҳолда бўлиб ўтмоқда. 27 вазирлик, қўмита ва агентликлар ходимлари орасида Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Адлия, Тоғ-кон саноати ва геология, Энергетика, Рақамли технологиялар вазирликлари, Солиқ қўмитаси ва Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари спорт синовлари мезонлари бўйича энг яхши натижаларни қайт этди, дейилади Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

Т.Рўзиев, ЎзА