Спорт: Сергей Фоминнинг Фужайрадаги учрашуви бекор қилинди
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида теннис бўйича ўтаётган "Челленжер" турнири ушбу шаҳарда жойлашган теннис кортларига яқин жойда портлашлар содир бўлгани сабабли ўтказилмади.
Мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин иштирок этиши ва у биринчи даврада россиялик Пётр Бирюковга қарши ўйин ўтказиши кутилаётган эди. Бироқ нотинч вазият сабабли турнирдаги барча учрашувлар бекор қилинди.
Маълумотларга қараганда, Профессионал теннисчилар ассоциацияси (АTP) Фужайрадаги турнирнинг барча иштирокчиларини бепул эвакуация қилиниши ҳақида хабар берган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА