Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходими халқаро турнирда совриндор бўлди
10:34 / 2026-01-20

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳридаги “Mubadala Arena” спорт мажмуасида жиу-жицу бўйича ўтказилган “AJP Tour Abu Dhabi International Jiu-Jitsu Championship 2026 – Gi” мусобақасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходими совриндор бўлди.

Нуфузли мусобақада иштирок этган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси Расулжон Маматов ўз вазн тоифасида муносиб кураш олиб бориб, фахрли 2-ўринни эгаллади.

Дўстона ва юқори профессионал муҳитда ташкил этилган чемпионатда турли давлатлардан келган ҳаваскор спортчилар ўзаро тажриба алмашиб, жиу-жицу спортидаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан танишди.

Расулжон Маматов ушбу ютуғи орқали ташкилотларда меҳнат қилиш асносида спорт билан шуғулланаётган мутахассислар учун катта иштиёқ ва ибрат намунаси бўлди. Бу, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишни янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Т.Рўзиев,  

ЎзА