Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт нафислик ва саломатлик манбаи
14:03 / 2021-12-12

Бухорода “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида “Гимнастика барча учун” вилоят спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Спорт мусобақаси вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда «Маҳалла» хайрия фонди Бухоро вилояти бўлими ҳамкорлигида ўтказилди. Тадбирни вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Феруза Ибрагимова табрик сўзи билан очиб берди. Мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш айниқса, хотин-қизлар саломатлиги йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

[gallery-5049]


Мусобақада вилоят кесимида барча туман ва шаҳардан давлат корхона ва ташкилотларида фаолият юритиб келаётган жами 13 та жамоада 130 нафар  хотин-қизлар қатнашди. Жамоаларнинг мусиқий ва бадиий чиқишлари орқали қизғин кечган баҳслар якунида муносиб жамоалар 10 та номинация бўйича эътироф этилди.

 Ғолибликни қўлга киритган жамоалар I, II, III даражали диплом, медал ва ташаккурномалар билан тақдирланди. Ғолиб иштирокчиларга «Маҳалла» хайрия фонди Бухоро вилояти бўлими томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳам топширилди. 
Мусобақада I ўрин - вилоят Божхона бошқармасининг “Жасоратли қизлар” жамоаси, II ўрин - Когон шаҳар жамоаси, III ўрин - Бухоро тумани жамоасига насиб қилди.  Шунингдек, турли наминациялар бўйича ҳам жамоалар тақдирланди.

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА