Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт – нафислик, соғломлик манбаи
10:17 / 2022-07-16

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 мартдаги тегишли фармони билан қабул қилинган 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурнинг 60-банди ижросини таъминлаш муҳимдир.

Хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ҳафтанинг ҳар шанба куни “Спорт нафислик-соғломлик манбаи” шиори остида тонгги юриш ва бадантарбия машқлари ўтказилиши белгиланган. 

Жорий йилнинг 16 июль куни тонгги соат 7:30да Тошкент шаҳридаги Aдиблар хиёбонида ҳам ана шундай юриш ва бадантарбия машқлари ўтказилди. 

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг масъул ходимлари, шунингдек, ҳудуддаги маҳалла фаоллари, уй бекалари, корхона-ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлар аъзолари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган “Спорт нафислик - соғломлик манбаидир”, “Соғлом оила – соғлом келажак”, “Соғлигинг бойлигинг”, “Соғлом аёл – соғлом жамият”, “Соғлом турмуш тарзи саломатлик гарови” каби шиорлар остида ўтган бадантарбия ва юриш машқлари спорт тадбирининг янада жозибадорлигини таъминлади. 

Н.Усмонова, ЎзА