Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт мажмуасида 500 ўринли ташхислаш ва саралаш маркази шай ҳолга келтирилди
14:00 / 2020-08-20

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасининг ёпиқ залларида ташхислаш ва саралаш маркази шакллантирилди.


Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасининг ёпиқ залларида ташхислаш ва саралаш маркази шакллантирилди. Пандемия даврида вужудга келаётган эҳтимолий ҳолатларда соғлиқни сақлаш тизимининг узлуксиз фаолият кўрсатишига кўмаклашувчи ушбу тиббий марказ 500 ўринга мўлжалланган. 

Вақтинчалик шифо масканида коронавирус юқтирганликда гумон қилинган беморларга ташхис қўйилиб, касалликни кечишига қараб улар алоҳида хоналарга тақсимланади. Палаталар ташхислаш ва даволашда қўлланиладиган тиббий жиҳозлар, сунъий нафас олдириш аппаратлари билан таъминланган. Улар шунингдек, кислород етказиб берувчи тармоқлар, ҳаво билан мунтазам таъминловчи станциялар билан боғланган.

2.JPG

– Марказ Соvid-19 инфекциясини юқтирганлар сони бирдан ортиб кетиши кузатилган вазиятларда бағоят асқотади, - дейди Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов. – Бу ерда мавжуд янги давр тиббий асбоб-ускуналари муолажалар самарасини ошириш имконини беради.

Айни пайтда шифохонада хизмат кўрсатадиган 20 нафар врач ва мутахассис, 80 нафар ҳамшира ва 20 дан зиёд ёрдамчи ходимлар заҳираси шакллантирилмоқда. 

3.JPG

7.JPG

14.JPG