Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт курашлари: Ёшларимиз қитъа чемпионатида 18 та медални қўлга киритди
14:28 / 2023-07-15

Айни кунларда Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U-15 ва U-20 ёш тоифаларида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ортда қолган кунларда 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар якунига етди.

Шиддатли беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси курашчилари 1 та олтин, 6 та кумуш ва 11 та бронза медалини қўлга киритди.

Терма жамоамиз аъзоларидан ўз вазнида эркин курашчиларимиздан Улуғбек Рашидов олтин, Жаҳонгир Тўлқинов ва Беҳруз Баҳодиров кумуш, Фаррухбек Жуманазаров, Жафар Жалилов, Бунёд Руфатов бронза медаллари соҳибига айланишди.

Шунингдек, юнон-рум ва аёллар курашида Овездурди Сапармуратов, Абдушукур Нургелдиев, Аббос Омонбоев, Шоҳиста Шоназарова, Муниса Мингяшарова, Муҳайё Раҳимжонова каби ёшларимиз совриндорлар қаторидан жой олди.

Бугундан спорт курашчилари 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги қитъа чемпионатининг мусобақаларида иштирокини бошлашди.  

Т.Рўзиев, ЎзА