Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт курашлари: Қитъа чемпионатидаги медалларимиз 19 тага етди
15:39 / 2023-06-16

Хабар берганимиздек, шу кунларда Қирғизистонда 17 ва 23 ёшли спорт кураши вакиллари иштирокида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

17 ёшлилар ўртасидаги мусобақалар якунланиб, 23 ёшлилар ўртасидаги беллашувларга старт берилди. Кеча 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида қитъа биринчилиги баҳслари бошланди. Дастлабки кунги беллашувларда юнон-рум кураши усталари ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга чиқди.  

Шиддатли ўтган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди. Терма жамоамиз аъзоларидан Дилшод Омонгелдиев 77 килограмм оғирликда олтин, Акмал Ҳамроев 60, Жамол Жумабоев 72, Аброрбек Мамиров эса 82 килограмм оғирликда бронза медалларини қўлга киритди.  

Бугун ва эртага ушбу ёш тоифасида эркин кураш ва аёллар кураши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади.  

Эслатиб ўтамиз, 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 4 та кумуш ва 9 та бронза медалига сазовор бўлди.  

Т. Рўзиев, ЎзА