Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт клублари фаолияти талаб даражасидами?
17:01 / 2025-06-17

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бошланган семинар машғулотлари давомида шу каби масалалар таҳлил этилмоқда.

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 13 февралида Олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир олийгоҳда олимпия спорт турлари бўйича спорт клубларини ташкил этиш лозимлиги таъкидланган эди.

Хўш, бу борада ўтган давр мобайнида қандай ишлар амалга оширилди? Олий таълим муассасаларида фаолияти йўлга қўйилган спорт клубларининг иш тизимини самарали ташкил этиш, талаба-ёшлар ўртасида ўтказилаётган оммавий спорт мусобақалари сифат жиҳатдан талабга жавоб беряптими?

Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари, олий таълим муассасаларидаги Спорт клублари раҳбарлари иштирокида бошланган семинарда мазкур устувор вазифалар ижроси таҳлил этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида иштирок этган мутахассислар мамлакатимизда талабалар спорти ривожини янги босқичга олиб чиқишда спорт клубларининг тутган ўрни, мавжуд муаммолар, халқаро тажрибадан кенг фойдаланган ҳолда маҳоратли спортчи-талабаларни тайёрлаш лозимлигини таъкидлашди.

Юқори малакали спортчилар тайёргарлигининг замонавий муаммолари ва ечимлари, жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари малакасини ошириш ҳамда спорт фаолиятида муваффақиятнинг психофизиологик мезонлари сингари мавзуларга бағишланган назарий ва амалий семинар машғулотлари 19 июнгача давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА