Спорт: кикбоксчиларимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди
Спорт фақат жисмоний куч ва маҳорат эмас, балки ирода, матонат ва миллий шарафни ҳимоя қилишдир. Ҳар бир спортчи учун мусобақа майдони ўз юртига меҳр ва садоқатни намоён қилиш жойи ва халқаро ареналарда юртимизнинг номини баланд кўтариш имкониятидир.
Қирғизистоннинг Ўш вилоятида Алимбек Датка хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнир ҳам ёшлар учун ана шундай имкониятларнинг навбатдагиси бўлди. Унда Ўзбекистон кикбоксчилари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 11 та олтин, 9 та кумуш, 13 та бронза, жами 33 та медални қўлга киритди.

Бу натижа нафақат спортчиларнинг жасорати ва маҳорати, балки уларнинг жиддий тайёргарлиги ва спорт соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг самарасидир.
Н.Раҳмонова, ЎзА