Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт инфратузилмасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
10:32 / 2023-12-29

Пойтахтимизда ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва давлат-хусусий шериклик соҳаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Мазкур йиғилишда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, хусусан барпо этилган спорт майдончалари ҳамда давлат-хусусий шериклик соҳасини ривожлантиришга доир бир қатор тақдимотлар қилинди. Мазкур тақдимотлар атрофлича муҳокама қилиниб, кўриб чиқилди ва зарур кўрсатмалар берилди.  

Тақдимот давомида 2023 йилда эришилган натижалар ва келгуси йилларда мазкур соҳаларни янада ривожлантириш бўйича лойиҳа таклифлари кўриб чиқилиб, 2024 йил учун режалаштирилган мақсадли кўрсаткичлар бўйича зарур тавсия ҳамда топшириқлар берилди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА