Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт гимнастикаси: Ўзбекистон кубоги соҳиблари аниқланди
13:23 / 2025-10-20

Тошкент ва Наманган шаҳарларида спорт гимнастикасининг трамполин ва спорт йўлакчасидан батутда сакраш дастурлари бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

13-14 ёшли ўғил-қизлар орасида Сардор Муҳаммадиев ва пойтахтлик Светлана Каспарян, 15-16 ёш тоифасида Эркин Маматусубов ва Жансая Абдуғаниева ҳамда 17 ёшдан юқорилар орасида Миршоҳид Ҳасанбоев ва Фарангиз Рўзиева ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Шунингдек, Гўзалой Сотиболдиева, Рўзихон Юрсинова, Гулноза Эргашева, Сердар Шодиев, Фирдавс Ибрагимов, Аброр Маҳмудов сингари ёш гимнастикачилар ўз йўналишларида тенгсиз эканини намойиш этишди.

Медаллар жамғариш борасида Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти вакиллари етакчиликка эришди.

Энди якунланган мамлакат кубоги ҳамда ўтган бир қатор мусобақаларда сараланган маҳоратли гимнастикачиларимиз жорий йилнинг 7-10 ноябрь кунлари Испанияда ўтадиган жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Т.Рўзиев, ЎзА